2017 йилги ҳудудий анжуман дастури

Ушбу анжуманнинг ҳар бир куни учун мўлжалланган дастурга эътибор беринг. Бу анжуман яхшилик қилишни давом эттиришингизга ва қийинчиликларда сабр-бардошли бўлишингизга кўмаклашади.

Жума

Масиҳийларга қийинчиликларни сабр-бардош ила енгишга кўмаклашадиган фазилатларни ривожлантиришга нима ёрдам бериши мумкин?

Шанба

Қандай қилиб Қодир Тангри бизга сабр-бардош ва тасалли бахш этяпти?

Якшанба

Исо: «Фақат охиригача чидаган қутулади»,— деб айтди. Бу сўзларга диққатли бўлиш учун нима қилсангиз бўлади?

Анжуманга келганлар учун маълумотнома

Марҳамат, анжуман пайтида ўтадиган махсус учрашувларга ташриф буюринг. Келганлар учун, сувга чўмиш, хайр-эҳсонлар, биринчи ёрдам, топилмалар бўлими, ўриндиқлар ёки ихтиёрий ёрдамчилар борасидаги кўпроқ маълумотни ушбу кўрсатмалардан билиб олишингиз мумкин.