Аюб 6:1–30

  • Аюб жавоб беради (1–30)

    • Даъво қилишга ҳақлиман дейди (2–6)

    • Юпатувчилари хиёнат қилади (15–18)

    • «Рост гап оғир ботмайди!» (25)

6  Бунга жавобан Аюб қуйидагиларни айтди:   «Қанийди чеккан жафоларимнинг+ бари ўлчаниб,Мусибатларим тарозида тортилганида эди!   Ҳозир улар денгиз қумидан ҳам оғирроқдир. Шу боис, оғзимдан аҳмоқона сўзлар чиқяпти+.   Қодир Тангрининг ўқлари менга санчилиб,Заҳри баданимга тарқалаётганини сезяпман+,Худо менга ҳужум қилиб, мени даҳшатга солди.   Ёввойи эшак+ ўт-ўлан бор жойда ҳанграйдими?Буқа олдида еми бўлса, бўкирадими?   Одам таъмсиз овқатни тузсиз ейдими?Гулхайрининг ширасида таъм бўладими?   Мен бундай нарсаларга қўлимни ҳам теккизмайман. Улар мен учун кўнгилни айнитадиган овқат кабидир.   Қанийди тилагим амалга ошиб,Аллоҳ муродимга етказса эди!   Қанийди Худо мени янчиб ташласа эди,Қўлини узатиб, йўқ қилиб юборса эди!+ 10  Бу менга тасалли берган бўларди,Чекаётган кучли азобимга қарамай, қувончдан сакраган бўлардим.Чунки мен Муқаддас Худонинг+ сўзларини рад этмадим. 11  Кутиш учун ўзи қанча кучим қолди?+ Мени олдинда нима кутяптики, яшашни давом эттирсам? 12  Ахир кучим қоятошдай мустаҳкам, Баданим эса мисдан эмас-ку! 13  Бор мададимдан айрилган бўлсам,Ўзимга қандай ёрдам бера оламан ахир? 14  Ўз яқинидан меҳр-садоқатини дариғ тутган одам+,Қодир Тангридан ҳам қўрқмайди+. 15  Ўз биродарларим қишки ирмоқ,Қуриб қолаётган қишки жилғалар сингари менга хиёнат қилишди+. 16  Бу жилғалар эриган муздан лойқаланган,Уларда эриётган қор яширинган. 17  Ёзги жазирамада уларда сув оқмай, тўхтаб қолади,Кун иссиқлигидан улар қуриб қолади. 18  Уларнинг йўналиши ўзгариб,Чўлга қараб оқади ва йўқ бўлиб кетади. 19  Темо+ карвонлари уларни қидиради,Саво+ сайёҳлари уларни кутади. 20  Аммо беҳуда ишонишгани учун уятга қолишади,У ерга келишганда, умидлари пучга чиқади. 21  Худди шундай сизлар ҳам менга таянчиқ бўлмадингиз+,Бошимга тушган мусибатнинг оғирлигини кўриб, даҳшатга тушдингиз+. 22  Сизлардан бирор нарса сўрадимми? Мол-мулкингиздан ўзим учун ҳадя талаб қилдимми? 23  Душманларимнинг қўлидан халос этишни,Жафокорлардан қутқаришни сўрадимми? 24  Менга панд-ўгит беринглар, миқ этмай эшитаман+,Айбимни тушунишга ёрдам беринглар. 25  Рост гап оғир ботмайди!+ Аммо сизларнинг танбеҳингиздан қандай наф бор?+ 26  Ниятингиз, мен бечоранинг сўзларини+,Шамолга гапираётганнинг сўзларини танқид қилишми? 27  Сизлар етим учун ҳам қуръа ташлайсиз+,Ҳатто ўз дўстингизни сотиб юборасиз!+ 28  Менга қаранглар,Мен сизларга ёлғон гапираётганим йўқ. 29  Яна бир ўйлаб кўринглар, мени бекорга қораламанглар,Ўтинаман, яна бир бор ўйлаб кўринглар, одиллигимга ҳали ҳам путур етмаган. 30  Наҳотки оғзимдан ноҳақ сўз чиққан бўлса?! Наҳотки тилим ёмонликнинг таъмини ажрата олмаса?!

Изоҳлар