Асосий материалларга ўтиш

ТАСОДИФМИ ЁКИ ИЖОД МАҲСУЛИМИ?

Ёғочхўр чумоли мўйловларининг тозаланиши

Ёғочхўр чумоли мўйловларининг тозаланиши

 Агар ҳашарот учмоқчи, тирмашиб чиқмоқчи ва атрофидаги нарсаларни сезмоқчи бўлса, у тоза бўлиши муҳимдир. Масалан, чумолининг мўйловлари кир бўлса, унинг йўналишни топиш, бошқа чумолилар билан алоқа қилиш ва ҳид сезиш қобилияти сусаяди. Шу боис: «Ҳеч қачон кир ҳашаротни учратмайсиз,— деб айтди зоолог Александр Хэкмэн,— Улар танасидаги кирдан қандай қутулишни билади».

 Ўйлаб кўринг. Хэкмэн ва унинг ҳамкорлари қай йўсин ёғочхўр чумолилар (Camponotus rufifemur) мўйловларини тозалашини ўрганиб чиқишди. Уларнинг тадқиқотларига кўра, чумоли олд оёғини қисқич шаклида букиб, ҳар бир мўйловини ўша қисқичдан ўтказади ва шу йўсин турли ҳажмдаги заррачаларни ирғитиб ташлайди. Қисқич чўткага ўхшагани сабаб, катта заррачаларни ҳам олиб ташлайди. Майдароқ кир заррачалари эса, кенглиги чумолининг мўйлови устидаги соч толасидай бўлган майда чўткалар ёрдамида ирғитиб ташланади. Энг майда заррачалар эса ингичкалиги инсон соч толасининг 1/80 диаметрига тенг бўлган миттироқ чўтка туклари ёрдамида тозаланади.

 Ёғочхўр чумоли мўйловларини қандай тозалашини томоша қилинг

 Хэкмэн ва ҳамкорларининг айтишича, ёғочхўр чумолилар мўйловларини тозалаш тизимига саноат соҳасида тақлид қилиш мумкин. Мисол учун, нозик ҳисобланган микроэлектрон деталларни ва яримўтказгичларни ишлаб чиқаришда худди шундай тозалаш усулидан фойдаланса бўлади.

 Нима деб ўйлайсиз? Ёғочхўр чумоли мўйловларини шу йўсинда тозалаши эволюция натижасида пайдо бўлганми? Ёки ижод маҳсулими?