Асосий материалларга ўтиш

Дунё қачон ўз ниҳоясига етади?

Дунё қачон ўз ниҳоясига етади?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Дунёнинг охири қачон келишини билиш учун бу ибора Муқаддас Китобда қайси маънода қўлланилганини тушуниш керак. Кўпинча «дунё» деб ўгирилган юнонча космос сўзи асосан «худобехабар» инсонларга ишора қилади. (Юҳанно 15:18, 19; 2 Бутрус 2:5) Баъзида космос сўзи инсоният жамиятининг тузилишини, жумладан, унинг тижорий, диний ва сиёсий тизимини англатади. (1 Коринфликларга 7:31; 1 Юҳанно 2:15, 16) a

Дунё ўз ниҳоясига етиши нимани англатади?

 «Дунё ўз ниҳоясига етиши» ибораси кўпгина Муқаддас Китоб таржималарида учрайди. Бу ибора, шунингдек, «замон охирлаб» бориши ёки «охирзамон» деб ҳам ўгирилиши мумкин. (Матто 24:3; Туркия 1998) Бу Ер шари ёки барча одамлар йўқ бўлишига эмас, балки инсоният жамияти тузилиши ўз ниҳоясига етишига ишора қилади. (1 Юҳанно 2:17)

 Муқаддас Китоб таълимотига кўра, яхши одамлар ер юзидаги ҳаётдан завқланиб яшай олишлари учун «ёвузлар йўқ қилинади». (Забур 37:9–11) Бу «буюк мусибат» пайтида юз беради. Унинг авж нуқтаси Армагеддон жанги бўлади. (Матто 24:21, 22; Ваҳий 16:14, 16)

Дунёнинг охири қачон келади?

 Исо шундай деган: «У кун ва соат ҳақида осмондаги фаришталар ҳам, Ўғил ҳам билмайди. Фақатгина самовий Отам билади». (Матто 24:36, 42) У яна дунёнинг охири кутилмаганда, «сизлар ўйламан соатда келади» деб қўшиб қўйган. (Матто 24:44)

 Гарчи аниқ кун ва соатни аниқлай олмасак-да, Исо турли воқеаларни ўз ичига олувчи «белгини» айтган. Бу «белги» ёрдамида дунё охирлаб бораётган пайтда яшаётганимизни аниқлай оламиз. (Матто 24:3, 7–14) Муқаддас Китобда бу даврга «охирзамон» ёки «охирги кунлар» деб ишора қилинган. (Дониёр 12:4; 2 Тимўтийга 3:1–5, изоҳ)

Дунё ўз ниҳоясига етганидан кейин нимадир омон қоладими?

 Ҳа. Ер шари омон қолади, чунки Муқаддас Китобда «у ҳеч қачон, асло тебранмайди» деб айтилган. (Забур 104:5) Қолаверса, ер юзи одамлар билан тўлади, боиси Муқаддас Китобда қуйидаги ваъда ёзилган: «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29) Ҳа, Худо ер юзидаги шароитларни илк ниятига кўра қуйидагича ўзгартиради:

a Айрим Муқаддас Китоб таржималарида аион сўзи ҳам «дунё» ёки «замона» деб ўгирилган. Мазкур сўзнинг бундай ўгирилиши космос сўзининг «инсоният жамиятининг тузилиши» деган маъносига ўхшаш.