Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари бошқа динларга нисбатан қандай муносабатда?

Яҳованинг Шоҳидлари бошқа динларга нисбатан қандай муносабатда?

 Муқаддас Китобдаги: «Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар»,— деган маслаҳатга риоя қилган ҳолда, уларнинг диний эътиқоди қанақа бўлишидан қатъи назар ҳурмат қиламиз. (1 Бутрус 2:17, Туркия, 1998) Масалан, баъзи мамлакатларда юз минглаб Яҳованинг Шоҳидлари бор. Шундай бўлса ҳам, бошқа дин вакилларининг фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш мақсадида сиёсатчиларга ёки қонун чиқарувчиларга босим ўтказмаймиз. Ахлоқ ва дин борасидаги нуқтаи назаримизни одамларга сингдириш мақсадида муайян қонун чиқаришлари учун кампаниялар уюштирмаймиз. Аксинча, бошқаларга бағрикенглик ила муносабат қиламиз ва улар ҳам бизга худди шундай қилаётганидан миннатдормиз. (Матто 7:12)