Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари орасидаги масъулиятли кишиларга пул тўланадими?

Яҳованинг Шоҳидлари орасидаги масъулиятли кишиларга пул тўланадими?

 Биринчи асрдаги масиҳийлар билан бўлганидай, Яҳованинг Шоҳидлари табақаларга ажратилмайди. Сувга чўмган барча Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг хизматчилари бўлиб, хушхабарни ваъз қилишади ва таълим бериш ишида қатнашади. Тахминан 100 та Яҳованинг Шоҳидидан ташкил топган кўп жамоатлар мавжуд. Ҳар бир жамоатда маънан етук эркак кишилар оқсоқол бўлиб хизмат қилишади. (Титусга 1:5) Уларга хизмати учун пул тўланмайди.