Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Кучукларим учун печенье

Кучукларим учун печенье

ОРЕГОНДА (АҚШ) яшайдиган Ник шундай айтиб берди: «2014 йили баҳорда иккита кучугим билан айланишга чиқдик. Шаҳар марказида одатдагидек Яҳованинг Шоҳидлари адабиёт аравачасининг ёнида турган эди. Улар озода кийинган ва йўловчиларга табассум ила боқиб турарди.

Шоҳидлар нафақат одамларга, балки кучукларимга ҳам яхши муносабатда бўлишди. Бир куни аравача ёнида турган Элейн кучукларимга печенье берди. Ҳар сафар ўша кўчадан юрганимизда, кучукларим аравача ёнида турган Шоҳидларнинг ёнига интиларди.

Кучукларим печенье, мен эса қисқа суҳбатларни ёқтирардим. Аммо улар билан яқиндан дўстлашишни истамасдим. Ёшим 70 дан ошганди ва Яҳованинг Шоҳидлари ишонаётган нарсаларга унча қўшилмасдим. Қолаверса, христиан динидан кўнглим қолганди. Шунга Муқаддас Китобни яхшиси ўзим ўрганаман, деб ўйлардим.

Ўша пайт мобайнида Яҳованинг Шоҳидлари шаҳарнинг ҳар хил жойларида адабиёт аравачалари ёнида турганини кўрардим. Улар доим дўстона муносабат кўрсатарди. Яҳованинг Шоҳидлари саволларимга ҳамиша Муқаддас Китоб асосида жавоб берарди. Бу ишончимни оширди.

Бир куни Элейн мендан: “Ҳайвонлар Худонинг ҳадяси эканига ишонасизми?” — деб сўради. Мен эса: “Албатта ишонаман!” — деб айтдим. Кейин Элейн Ишаё 11:6–9 ни ўқиб берди. Шундан сўнг менда Муқаддас Китоб ҳақида билим олиш истаги пайдо бўлди. Лекин ҳамон Шоҳидлардан адабиёт олишни истамасдим.

Кунлар ўтар экан Элейн ва унинг турмуш ўртоғи Брент билан қисқа, аммо қизиқарли суҳбатлар қурардик. Улар менга ҳақиқий масиҳий қандай бўлишини билиб олиш учун Матто китобидан Ҳаворийлар китобигача ўқиб чиқишни таклиф қилишди. Мен шундай қилдим. Кўп вақт ўтмай, 2016 йили ёзда Брент ва Элейн билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошладим.

Ҳар ҳафта тадқиқ ўтишни ва Йиғилиш залига учрашувларга боришни интиқиб кутардим. Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни ўрганиш менга қувонч келтирарди. Бир йил ўтар-ўтмас, Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмдим. Ҳозир ёшим 79 да ва тўғри йўлда эканимдан шубҳам йўқ. Яҳова менга барака бериб, умумжаҳон оиласига қўшди».