Забур 36:1–12

  • Худонинг чексиз меҳр-садоқати

    • Ёвуз киши Аллоҳдан қўрқмайди (1)

    • Худо ҳаёт манбаидир (9)

    • «Сенинг нуринг туфайли биз нурни кўрамиз» (9)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Яҳова хизматчиси Довуднинг саноси. 36  Ёвуз одамнинг қалби тубида гуноҳ пичирлайди,Унинг кўзларида худотарсликдан нишон ҳам йўқ+.   У ўзига бино қўйгани боис,Хатосини пайқамайди ҳам, ундан жирканмайди ҳам+.   Оғзидан ёмон ва ёлғон гаплар чиқади,Яхшилик қилиш нима эканини тушунишга ақли етмайди.   Ҳатто ётоғида ҳам ёмонлик қилиш режасини тузади. У эгри йўлда туради,Ёмонликдан юз ўгирмайди.   Эй Яҳова, севгинг* самоларгача+,Садоқатинг булутларгача етади.   Одиллигинг маҳобатли тоғлардайдир+,Ҳукмларинг бепоён, тубсиз уммон кабидир+. Сен инсонни ҳам, ҳайвонни ҳам омон сақлайсан, эй Яҳова!+   Меҳр-садоқатинг нақадар бебаҳодир, эй Тангрим!+ Қанотларинг соясида инсон ўғилларипаноҳ топади+.   Улар уйингдаги мўл-кўл ноз-неъматлардан еб тўяди+,Сен уларга лаззатга тўла дарёнгдан ичдирасан+.   Ҳаёт манбаи Сендадир+,Сенинг нуринг туфайли биз нурни кўра оламиз+. 10  Сени биладиганларга меҳр-садоқатингни+,Қалби тўғриларга адолатингни намоён этишни тўхтатма+. 11  Такаббурларнинг оёғи мени топташига,Ёвузларнинг қўли мени сарсон қилишига йўл қўйма. 12  Ана, бадкирдорлар қулади,Улар йиқилиб, туролмай қолди+.

Изоҳлар

Ёки «меҳр-садоқатинг».