Забур 56:1–13

  • Қувғунда айтилган ибодат

    • «Худодан умид қиламан» (4)

    • «Кўз ёшларимни мешингга йиғиб қўй» (8)

    • «Инсон менга нима ҳам қила оларди?!» (4, 11)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Олисда жим турган кабутар». Довуд саноси. Миктам*. Филистимликлар Гатда Довудни тутиб олганда ёзилган +. 56  Эй Тангри, менга илтифот кўрсат, чунки ўткинчи одам менга ҳужум қиляпти. Улар ҳар куни мен билан курашиб, зулм ўтказяпти.   Душманларим ҳар куни менга ҳужум қиляпти,Манманлик ила менга қарши курашаётганлар кўпайиб кетди.   Қўрқув мени қамраб олганда+, Сенга умид боғлайман+.   Худога таяниб, Унинг айтган сўзини таърифлайман,Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман. Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+   Улар ҳар куни менга ташвиш орттиради,Бутун фикр-хаёллари менга зарар етказиш билан банд+.   Улар ҳамла қилиш учун писиб ўтиради,Жонимни* олиш умидида+Ҳар бир қадамимни пойлаб юради+.   Эй Худо, ёвузликлари учун улардан юз ўгир. Ғазабинг ила халқларни жазола+.   Сарсон бўлиб юрганимни кўриб турибсан+. Кўз ёшларимни мешингга йиғиб қўй+. Ахир Сен уларни битта қолдирмай китобингга ёзиб қўйгансан-ку!+   Ёрдам сўраб Сени чақиришим биланоқ, душманларим орқага чекинади+. Аллоҳ мен томонда эканига ишончим комил+. 10  Худога таяниб Унинг айтган сўзини таърифлайман.Яҳовага умид боғлаб Унинг айтган сўзини таърифлайман. 11  Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман+. Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+ 12  Эй Тангри, Сенга берган ваъдаларим устидан чиқаман+,Сенга шукроналар айтаман+. 13  Олдингда юришим, ҳаёт нури устимга ёғилиб туриши учун+,Сен мени ўлимдан халос этдинг+,Оёқларим қоқилиб кетишига йўл қўймадинг+.

Изоҳлар

Ёки «Ҳаётимни».