Забур 55:1–23

  • Дўст хоинлик қилганда айтилган ибодат

    • Яқин дўстнинг мазах қилиши (12–14)

    • «Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла» (22)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Маскил*. Довуд саноси. 55  Эй Аллоҳим, ибодатимга қулоқ сол+,Раҳм сўраб қилган илтижоимга бепарво бўлма*+.   Менга эътибор қаратиб, жавоб бер+. Ташвишларим дастидан ҳаловатимни йўқотдим+.Ақлу ҳушимдан айрилдим.   Душманимнинг гапларидан,Ёвуз кимсанинг босими дастидан шу кўйга тушдим. Чунки улар бошимга бало ёғдириб,Ғазабга миниб, менга қарши тиш қайраяпти+.   Юрак-бағрим қон бўлди+,Ўлим даҳшати мени қамраб олди+.   Мени қўрқув ва титроқ босди,Изтироб мени исканжага олди.   Мен шундай дейман: «Қанийди кабутарникидай қанотларим бўлганида, Учиб кетиб, хатарсиз жойда макон қурардим!   Узоқ-узоқларга қочиб кетардим+. Чўлу биёбонда қўним топардим+. (Села)   Кучли шамол ва бўрондан қочиб,Пана жойга ошиққан бўлардим».   Эй Яҳова, уларни саросимага сол, режаларини йўққа чиқар+.Чунки шаҳарда бўлаётган зўравонлигу можарони кўриб турибман. 10  Улар туну кун шаҳар деворлари устида айланиб юрибди,Шаҳар ичида эса жинояту тартибсизликлар ҳукм сурмоқда+. 11  Шаҳардан ёвузлик,Унинг майдонидан жабр-зулм ва товламачилик аримаяпти+. 12  Мени мазах қилаётган ўз душманим эмас+,Акс ҳолда, бардош берган бўлардим. Менга қарши кўтарилган рақибим эмас,Йўқса ундан яшириниб олган бўлардим. 13  Аммо сен ҳам ўзимдай бир инсонсан-ку+,Менинг яқин ўртоғимсан-ку+. 14  Иккимиз чин дўст эканимиздан қувониб юрардик,Халойиқ билан биргаликда Худонинг уйига борардик. 15  Душманларим йўқ бўлиб+, Тириклайин гўрга* кириб кетсин!Боиси, уларнинг ораларида ва қалбларида ёвузлик ин қурган. 16  Мен бўлсам, Аллоҳга ёлвораман,Яҳова мени қутқаради+. 17  Эрталаб, туш пайтию кечқурун ҳаловат билмай фиғон чекаман+,У менинг овозимни эшитади+. 18  Менга қарши жанг қилаётганлардан қутқариб, жонимга ором бахш этади.Чунки кўп одам менга қарши кўтарилди+. 19  Азалдан тахтда ўтирган Зот+, (Села)Аллоҳ мени эшитиб, уларга қарши чора кўради+. Зеро, улар ёмон йўлларидан қайтишни истамайди,Худодан ҳам қўрқмайди+. 20  У* ўз дўстларига ҳужум қилди+,У аҳдини бузди+. 21  Унинг сўзлари сариёғдан ҳам ёқимли+,Аммо қалби адоватга тўла. Унинг сўзлари мойдан ҳам ёқимли,Бироқ улар қинидан суғурилган қиличдайдир+. 22  Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла+,Унинг Ўзи сенга таянч бўлади+. Одил кишининг йиқилишига У асло йўл қўймайди+. 23  Ёвуз кимсаларни эса Сен гўрга туширасан, эй Худо+. Қонхўр ва алдамчилар умрининг ярмини ҳам яшамайди+. Мен бўлсам, Сенга умид боғлайман.

Изоҳлар

Ёки «Ёрдам сўраб ибодат қилганимда, мендан яширинма».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатдаги «мозор» сўзига қ.
Яъни 13- ва 14- оятларда айтилган собиқ дўсти.