Асосий материалларга ўтиш

Муқаддас Китобда аборт ҳақида нима дейилган?

Муқаддас Китобда аборт ҳақида нима дейилган?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Муқаддас Китобда сунъий йўл билан пуштни (эмбрионни) тушириш маъносига эга бўлган «аборт» сўзи ишлатилмайди. Лекин Муқаддас Китобнинг кўпгина оятларида Худо инсоннинг, жумладан, туғилмаган боланинг ҳаётига қандай нуқтаи назарда экани айтиб ўтилган.

 Ҳаёт Аллоҳнинг ҳадяси. (Ибтидо 9:6; Забур 36:9) У ҳар бир ҳаётни, жумладан, она бачадонидаги боланинг ҳаётини ҳам ўта қадрлайди. Шунинг учун, кимдир била туриб ҳатто дунёга келмаган болани ўлдирса, бу қотиллик билан баробар.

 Тавротда исроилликларга қарата шундай ёзилган эди: «Эркаклар муштлашаётиб ҳомиладор аёлни уриб юборишса ва у муддатидан олдин туғиб қўйса-ю, лекин бола ҳам, она ҳам омон қолса, айбдор киши шу аёлнинг эри талаб қилган товонни тўлаши ва буни ҳакамлар орқали бериши лозим. Аммо улардан бири ўлса, жон эвазига жон». (Чиқиш 21:22, 23) a

 Инсоннинг ҳаёти қачон бошланади?

 Худонинг назарида инсон ҳаёти тухум ҳужайра уруғланиши билан бошланган бўлади. Худо Ўз Каломида туғилмаган болани бир неча марта мавжуд шахс деб айтган. Туғилган ва она бачадонидаги бола ўртасида Худо учун ҳеч қандай фарқ йўқлигини кўрсатувчи бир нечта мисолни кўриб чиқайлик.

  •   Илоҳий илҳом остида шоҳ Довуд Худога шундай деган: «Ҳали пушт шаклида бўлганимда кўзларинг мени кўрган». (Забур 139:16) Худо Довуд ҳали дунёга келмасидан олдин уни шахс деб билган.

  •   Еремиё пайғамбар туғилмасидан аввал Аллоҳ у учун ўзгача бир вазифани кўзлаб қўйган эди. Худо унга қуйидагиларни айтган: «Онанг қорнида сенга шакл беришимдан олдин сени билган эдим, туғилишингдан аввал сени муқаддас қилган эдим. Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим». (Еремиё 1:5)

  •   Муқаддас Китоб ёзувчиси Луқо исмли шифокор ҳам туғилмаган, ҳам туғилган болага нисбатан ўша-ўша юнонча сўзни қўллаган. (Луқо 1:41; 2:12, 16)

 Худо аборт қилган инсонни кечирадими?

 Ўтмишда аборт қилган инсонни Худо кечиради. Агар ҳозир у ҳаётга нисбатан Аллоҳнинг нуқтаи назарини тан олаётган бўлса, ҳадеб ўзини қийнаб юрмаслиги керак. «Яҳова шафқатли ва раҳмдил. [...] Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса, қилмишларимизни биздан шу қадар узоқлаштиради» b. (Забур 103:8–12) Ўтмишдаги гуноҳларидан, жумладан, аборт қилганидан чин юракдан тавба қилаётган барчани Яҳова кечиради. (Забур 86:5)

 Агар онанинг ёки боланинг ҳаёти хавф остида бўлса, аборт қилиш мумкинми?

 Муқаддас Китобда туғилмаган боланинг ҳаёти ҳақида айтилганларни инобатга оладиган бўлсак, она ёки боланинг соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган сабабга кўра қилинган абортни оқлаб бўлмайди.

 Лекин аёл туғаётган пайтда камдан-кам учрайдиган фавқулоддаги вазиятда онанинг ёки боланинг ҳаётини сақлаб қолишни танлаш керак бўлса-чи? Бу вазиятда кимнинг ҳаётини сақлаб қолиш қарорини бунга масъул бўлган киши қабул қилади.

a Баъзи таржималардан, ушбу қонуннинг моҳияти асосан пуштнинг эмас, онанинг ҳаётига тегишли деган хулосага келиш мумкин. Аммо асл ибронийча матнда «улардан бири ўлса» деган сўзлар ҳам онанинг, ҳам боланинг ҳаёти узилишига ишора қилади.

b Муқаддас Китобда Худонинг «Яҳова» деган исми борлиги ҳақида айтилган. (Забур 86:5)